Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

«Пахтакор» бир киши кўп бўлиб ўйнаб, ўз майдонида «Нефтчи»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 10-тури доирасида "Пахтакор" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ва кутилмаганда имкониятни бой берди.

Фарғоналиклар 15 йилдан бери Тошкентда "Пахтакор"дан очко олишни, 12 йилдан бери пойтахтда гол уришни эплай олмаётган эдилар. Бугунги ўйин орқали Фёдоров шогирдлари учун мазкур иккита қора анъанага барҳам беришди.

Яна ҳам эътиборли томони шундаки, "Нефтчи" ҳимоячиси Алишер Саматов ўйиннинг 17 ва 20-дақиқаларида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Бу вақтда ҳали ўйинда ҳисоб очилмаган эди. Қолган 70 дақиқада чемпионимиз бир киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамай, мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида Мансур Саидовнинг узатмасидан кейин Мурод Бобожонов бўш дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлимда Жалолиддин Машариповнинг саъй-ҳаракатлари эвазига "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида "Нефтчи" яна ажойиб имконият яратди ҳамда яна Саидовнинг узатмасидан Отабек Исроилов жамоасини олдинга олиб чиқди.

Нўъмон Ҳасанов шогирдлари анча суст ҳаракат қилишди ва кетма-кет тўртинчи ўйинда мағлубиятга учрашмоқда.

18:45. "ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 1:2 (0:1)
ГОЛЛАР: Жалолиддин Машарипов (67) — Мурод Бобожонов (38), Отабек Исроилов (77)
ЧЕТЛАТИШ: Алишер Саматов (20, иккинчи огоҳлантириш)
"Пахтакор": 12.Темур Жўраев, 5.Акбар Исматуллаев, 6.Аббос Отахонов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 8.Шерзод Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (С), 29.Владимир Козак,
Захира: 30.Ботирали Эргашев, 4.Аднан Ораховац, 9.Жалолиддин Машарипов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Акобир Тўраев, 19.Суҳроб Бердиев, 48.Темур Толипов
"Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 2.Сардор Қулматов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 7.Мансур Саидов (С), 8.Умид Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов, 10.Мурод Бобожонов. 15.Ҳусниддин Ғофуров, 18.Жавоҳир Расулов, 22.Алишер Саматов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов,
Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 25.Иброҳим Нўъмонов, 26.Отабек Исроилов, 44.Ислом Тошпўлатов, 46.Хуршид Асқаралиев, 51.Абдуқодир Ортиқов, 52.Аҳрор Исмоилов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:42, 28.05.2016.
Ўқилди: 5947 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.