Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Қаршидаги турнинг марказий учрашувида дуранг

Баҳо:
+ | -

Қаршида кечган 10-турнинг марказий учрашувида кучлар тенг келди - 1:1.

Учрашувнинг биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида ўтди ва ҳисоб очилмади. Бироқ дастлабки таймда “қалдирғочлар”да иккита ажойиб имконият бўлганини таъкидлаш жоиз. Дастлабкисида Шаҳзодбек Нурматов, иккинчисида Элдор Шомуродов деярли бирга-бир вазиятлардан гол ура олишмади.

Иккинчи бўлимни эса “Бунёдкор” футболчилари ҳужумкор руҳда бошлашди. 51-дақиқада Минори Сатонинг бурчакдан узатган тўпини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди. Бироқ орадан кўп ўтмай Артур Георкяннинг жарима зарбасидан узатган тўпини Эркин Бойдуллаев гол билан якунлаб, ҳисобни қисқартирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқалари жуда шиддаткор руҳда ўтди. Бироқ дарвозаларни бошқа ишғол қилиш ҳеч бир футболчига насиб этмади.

Олий лига, 10-тур
«НАСАФ» – «БУНЁДКОР» 1:1 (0:0)
Голлар: Шаҳзодбек Нурматов 51 (0:1), Эркин Бойдуллаев 64
Четлатиш: Отабек Шукуров 83
"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев (6.Азизжон Ғаниев, 60), 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев (21.Азамат Алланиёзов, 87), 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов (14.Шароф Муҳиддинов, 84), 45.Бобур Абдухолиқов
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 19. Деян Больевич, 38.Дониёр Нарзуллаев
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 7.Шакер Зуаги (71.Александр Алемпиевич, 78), 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов (26.Санжар Қодирқулов, 90+3), 11.Шаҳзодбек Нурматов (16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 64), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 77.Виктор Карпенко.
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магометов (Тошкент)
28 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 8620 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:45, 28.05.2016.
Ўқилди: 3704 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.