«Ливерпуль» клуби «Барселона» ҳимоячиси Алейш Видалга қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, томонлар футболчи борасида ёзги трансфер пайтида келишувга эришишлари мумкин. Ҳимоячининг трансфер нархи 45 миллион фунтга баҳоланмоқда. Аввалроқ каталонияликлар 26 ёшли футболчи билан хайрлашишга қарши эмасликлари ҳақида хабар тарқалганди.
Видаль якунланган мавсумда «Барселона» сафида Ла лиганинг 9та ўйинида майдонга тушди.