“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Мамаду Сако гарчи допинг қабул қилмаганлиги исботланган бўлсада, уни Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам терма жамоага олмоқчи эмас.
«Сакони кимнидир ўрнига олишим мумкинми? Йўқ! Акс ҳолда, бунгача терма жамоага чақирган футболчиларимга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Мен Европа Чемпионатида иштирок этувчи футболчиларни рўйҳатини топширган пайтимда Сакони оқлаш ҳақида гап-сўз йўқ эди», — деди Дешам Goal нашрига.
Ўтган ҳафтада Саконинг адвокатлари футболчининг организмига допинг ёғни эритувчи дори орқали аралашиб қолганини исботлаб беришди. Сако Европа Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Манчестер Юнайтед” клубига бўлган учрашувдан кейин допинг-тест топширган ва таҳлил ижобий натижа берган. Шундан сўнг, футболчи мавсум якунигача майдонга туша олмади.