Кириш Регистрация

ОАВ: Ироқда ЕЧЛ финалини кузатиб борган 12 нафар «Реал» мухлиси отиб ўлдирилди

Баҳо:
+ | -

Ироқда тўрт нафар террорчи футбол бўйича 2015/16 йилги мавсумнинг Европа Чемпионлар Лигаси финалини кузатиб бораётган 12 нафар мухлисни отиб ўлдирди. Бу ҳақда AS нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

28 май, шанба куни Европа Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг икки клуби – «Реал» ва «Атлетико» ўзаро баҳс олиб борди. Миландаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса «Реал» 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва 11 марта ЕЧЛ соҳибига айланди.

Нохуш ҳодиса Бағдоддан 50 километр шимоли-шарқда жойлашган Баакуба шаҳрида рўй берди. Қуролланган террорчилар Чемпионлар Лигаси финали намойиши бўлиб ўтаётган хонага бостириб кирди ва ишқибозларни ўққа тутди. Дастлабки маълумотларга кўра, 12 киши ҳалок бўлди, яна 8 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди.

Ироқ ҳукуматининг тахминига кўра, мазкур террорчилик ҳаракати ИШИД экстремистик гуруҳи томонидан амалга оширилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:05, 30.05.2016.
Ўқилди: 12007 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик