Кириш Регистрация

Мариано Феррейра: «Барселона»га ўтишим ҳақидаги музокаралардан бехабарман

Баҳо:
+ | -

«Севилья» ҳимоячиси Мариано Феррейра ўзининг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Мени Дани Алвеш билан таққослашлари мен учун шараф. У жаҳондаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири, агар энг яхшиси бўлмаса.

«Мен ҳозир таътилдаман, музокаралар ҳақида ҳеч нарса билмайман, бундай ишлар билан агентим шуғулланади. У мен ҳақимда қайғуради, менинг ишим эса — футбол ўйнаш.

«Барселона» — аъло даражадаги жамоа. Афсуски, Кубок финалида уларни мағлуб эта олмадик, лекин мен ўша ўйинда яхши ўйнадим», — деди 29 ёшли бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвеш Туриннинг «Ювентус» жамоасига ўтишга яқин турибди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:23, 31.05.2016.
Ўқилди: 3665 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.