«Ювентус»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин.
Швейцария терма жамоасининг 32 ёшли футболчиси «Челси» билан уч йиллик шартнома борасида келишиб олган, трансфер суммаси 11 миллион еврога тенг бўлади.
Хабар беришларича, «Ювентус» жамоаси «Барселона» ҳимоячиси Дани Алвеш билан шартнома имзолаши билан, Лихтштайнернинг «Челси»га ўтгани эълон қилинади.
Маълумот учун, Лихтштайнер «Челси»нинг бўлажак бош мураббийи — Антонио Конте билан унинг «Ювентус»даги фаолиятидан бери яхши таниш.