«Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората ўз келажаги борасидаги режалари ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Умид қиламанки, менинг янги жамоам номи 13 июнь кунигача, Европа чемпионатидаги илк ўйинимизгача маълум бўлади. Қачонки қўнғироқ кутиб яшасанг, бу аҳволда терма жамоага кераклича ёрдам беришинг ва фақат ўйин ҳақида ўйлашинг қийин бўлади.
Мен «Реал»га қайтишни ва жамоа муваффақиятларига ҳисса қўшишни истардим. Аммо ҳозир бу жамоада кучли футболчилар тўп суришмоқда. Мен кейинги мавсумда асосий таркибдан жой кафолатланган жамоада ўйнашни истайман. Ҳозирда Англия чемпионатидаги жамоалардан бир неча жозибали таклифлар бор, гап таклифларнинг молиявий жиҳатларида эмас.
Ўйлайманки, биринчи навбатда менинг ўйин услубим ҳам АПЛга мос келади. Лекин бу гапларни «Ювентус»ни тарк этишни истаётганимдан айтаётганим йўқ. Туринда ўтказилган дамлар ҳақида фақат яхши гаплар айтишим мумкин, лекин менимча инглиз жамоаси сафига ўтиш менинг фаолиятимда ортга қадам ташлаш бўлмаса керак деб ўйлайман», — дейди Мората.
Бундан олдинроқ, ушбу футболчи «Арсенал», «Челси», «Манчестер Юнайтед» жамолари қизиқишлари доирасида экани ҳақида хабарлар берилганди. Лондонликлар уни 50 млн еврога трансфер қилиб, жамоанинг энг кўп маош тўланувчи футболчисига (ҳафтасига 150 минг фунт) айлантиришга тайёрлиги билдирилган. «Реал» ушбу 23 ёшли футболчининг 30 миллион евро эвазига қайтариб олиш ҳуқуқига эга.