«Ювентус» мавсум оралиғида ҳимоячи Штефан Лихтштайнер билан хайрлашмоқчи эмас.
Жамоага «Барселона»нинг ўнг қанот ярим ҳимоячиси Дани Алвеш қўшилиши эҳтимолига қарамай, Турин клубининг бош мураббийи Массимилиано Аллегри Лихтштайнерга ишонч билдирмоқчи.
Лихтштайнернинг ўзи ҳам «Ювентус»да қолишга қарши эмас.
Аввалроқ ҳимоячи «Челси» билан уч йиллик шартнома борасида келишиб олгани, «Ювентус»ни 11 миллион еврога сотиши ҳақида хабар берилган эди.