«Барселона» спорт директори Роберт Фернандес ҳимоячи Дани Алвес жамоани тарк этишини маълум қилди. Шунингдек, у бошқа жамоалардан кўплаб қизиқишлар борлигига қарамай, Неймар ва Хавьер Маскерано клубда қолишини таъкидлади.
«Дани Алвес "Барселона"ни тарк этишга қарор қилди. Бу унинг шахсий қарори ва биз учун ҳурмат қиламиз. Неймар жамоамизда ўйнашда давом этади. У сафимизда узоқ вақт қолади. Шунингдек, Маскерано ҳам жамоада қолишига заррача шубҳам йўқ. Хавьер биз учун муҳим ўйинчи.
Денис Суарес? Уни ўзимизга қайтармоқчи эканимизни «Вильярреал» билади. Сафимизда икки ажойиб дарвозабон бор: Браво ва тер Штеген. Уларнинг ҳар иккаласи клубда қолади. Мен бундан хурсандман», — дея Фернандеснинг сўзларидан иқтибос келтирди «Барселона» матбуот хизмати.
Алвесни қўлга киритиш учун асосий даъвогар «Ювентус» бўлиб турибди. Шунингдек, бразилиялик ҳимоячига «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдиришмоқда.