Кириш Регистрация

Лилиан Тюрам: «Бенземанинг сўзлари унинг масъулиятсизлигидан дарак»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси таркибида жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган Лилиан Тюрам Евро-2016га боролмайдиган бўлган Карим Бенземанинг сўзларига муносабат билдирди.

Аввалроқ Карим Бензема франциялик ирқчиларнинг босими остида қолгани, шу сабабли уни — келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган футболчини термага жалб этмагани ҳақида фикр билдирган эди.

«Бензема ўз сўзлари билан ўзини ҳар қандай масъулиятдан озод қилмоқда. Ҳозир биз терма жамоани асраб-авайлашимиз керак. Бензема термани яхши кўришини айтмоқда, бироқ бундай муҳаббат фақат зарар келтиради», — деди Тюрам.

«Карим бир нарсани — уни фақат бир сабаб билан — унинг Вальбуэна ишидаги иштироки сабаб Евро-2016га олишмаганини ёдидан чиқармоқда», — дея қўшимча қилди Лилиан Тюрам.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 22:00, 02.06.2016.
Ўқилди: 4764 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3524]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3279]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3144]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3099]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3027]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2862]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2669]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2031]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1936]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик