Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

«МЮ» Погба учун «Ювентус»га 60 млн фунт таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси давом эттириши мумкин, дея хабар тарқатди The Sun нашри.

Футболчининг трансфер нархи 60 млн фунт стерлингни ташкил этиши мумкин. Шу тариқа, мазкур трансфер АПЛ тарихидаги рекорд даражадаги трансферга айланиши мумкин. Ҳозиргача энг қимматбаҳо трансфер Анхель Ди Марияга тегишли бўлиб, у «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га 59,7 млн фунт эвазига ўтган.

Погбанинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади. "Бьянконери" раҳбарияти 23 ёшли футболчига шартномани 2020 йилгача узайтиришни таклиф қилмоқда. Бу орқали унинг йиллик маоши 4,5 миллион евродан 6 миллион еврога кўтарилади.

Аввалроқ Погба Барселона шаҳрида уй сотиб олгани ва "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Поль Погба 2012 йилда «Манчестер Юнайтед»дан «Ювентус»га ўтганди. Франциялик футболчи манкунианликлар сафида 2009 йилдан бошлаб фаолият юритиб келган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:23, 03.06.2016.
Ўқилди: 3562 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.