Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмунга Португалиянинг "Бенфика" клуби қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча "бургутлар"нинг 21 ёшли футболчига нисбатан қизиқиши қай даражада жиддий экани ҳақида маълумотлар йўқ.
Ҳуқуқий жиҳатдан Россиянинг "Рубин" клубига тегишли бўлган Азмун, якунланган мавсумни "Ростов" сафида ўтказди. У Россия Премьер-Лигасида 24та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга муваффақ бўлди. Ростовликлар мусобақада 2-ўринни эгаллашди. Азмуннинг «Рубин» билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади.