"Барселона" клубининг ҳужумчиси Неймар ёзда "ПСЖ" клубига ўтиши мумкин.
Неймар яқинда Каталония клуби билан шартномасини узайтирган бўлишига қарамасдан, парижликлар барибир уни ўз сафига қўшиб олиш ниятидан қайтишмаган.
L'Equipe журналининг хабарига кўра "ПСЖ" Неймар билан шартнома имзолашга қаттиқ бел боғлаган ва 190 млн.евродан воз кечишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг "Барселона" клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.