Кириш Регистрация
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика 1-0 Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия
25/06 03:00 Колумбия - Парагвай
25/06 06:00 Бразилия - Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия

ОАВ Ибраҳимовичнинг "Манчестер Юнайтед"га қўйган талабларидан хабардор бўлди

Баҳо:
+ | -

Швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович яқин орада Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ўйинчисига айланади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, футболчининг агенти Мино Райола манкунианликлар билан шведнинг маоши бўйича келишувга эришди. Ибраҳимович ҳафтасига 220 минг фунт стерлинг (320 минг доллар) маош талаб қилган ва клуб бу шартга кўнган.

Энди Ибраҳимовичнинг янги клубга ўтиш тақдири футболчининг "МЮ"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо билан суҳбатига боғлиқ бўлади. Маълум қилинишича, футболчини захира ўйинчиси роли қониқтирмайди ва "Олд Траффорд"га агар унга асосий таркибдан жой кафолатлансагина ўтади.

Ибраҳимовичнинг охирги тўп сурган клуби Парижнинг "ПСЖ" клуби бўлди. У клубга 2012 йилда ўтиб, клуб учун 178 та ўйинда майдонга тушиб, 152 та тўп муаллифига айланган. Швециялик ҳужумчи жамоанинг тўплар сони бўйича рекордчисига айланди.

Жорий мавсумда футболчи 46 та ўйинда 48 та гол киритди. "ПСЖ" эса 13 мартдаёқ муддатидан аввал Франция чемпиони бўлди, 24 апрелда француз лигаси кубогини, 21 майда эса Франция кубоги ғолиби бўлди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:02, 05.06.2016.
Ўқилди: 14096 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.