Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш”

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтада Фарғонада бўлиб ўтган “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақасида мезбонлар – Фарғона вилояти терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди. Тажрибали мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган жамоа сафида “Қўқон-1912” клуби вакили Иқбол Маликжонов ҳам бор эди. Ушбу мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири бўлиши кутилаётган ёш ярим ҳимоячи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

the_title()

– “Универсиада-2016” спорт мусобақасидан олинган таассуротлар билан ўртоқлашсангиз?

– Таассуротларим билан олам. “Универсиада-2016” юқори савияда ташкил этилди. Мусобақанинг ҳар бир куни ҳаётимдан усмас из қолдирди. Айниқса, кумуш медал олганимдаги ҳолатимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мусобақа сабаб бошқа вилоятда таҳсил олаётган талабалар билан танишдик, фикр алмашдик. Бу биз учун катта тажриба бўлди.

– “Универсиада-2016”да кумуш медал соҳибига айландингиз…

– Айни дамда, Фарғона давлат университетининг иқтисодиёт факультетининг иккинчи курс талабасиман. Ўқишни тугатганимдан кейин иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олмоқчиман. Демак, менда кейин “Универсиада”да қатнашиш имконияти бўлиши мумкин. Кейинги сафар вилоятимиз терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

photo_2016-06-05_04-20-09

– Қайси ўйин сиз учун қийин бўлди, ярим финалми ёки финал?

– Одатда бундай мусобақаларда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Лекин рим финалда катта куч сарфлаганимиз боис, ҳал қилувчи баҳсда бироз қийиналдик. Тошкент шаҳри терма жамоаси сафида бир қатор ўзбек футболининг юлдузлари тўп суришди. Бизнинг таркибимиз ҳам кучли эди. Аммо финалда омадимиз келмади. Ушбу баҳсда ким биринчи бўлиб тўп киритса ўша ғалаба қозониши мумкин эди. Рақибимиз иккита тезкор гол киритиб, ғолибликни қўлга киритди.

– Ўтган йили Ёшлар лигасида тажриба тўлаб, жорий мавсумда Олий лигада ўйнай бошладингиз. Элитадаги дебютингиз ҳақида нима дея оласиз?

–  Ҳар бир ёш футболчи кучлилар сафида тўп суришни орзу қилади. Менинг ҳам ниятим амалша ошиб, 3-тур доирасидаги “Андижон”га қарши кечган баҳсда Олий лигадаги дебют ўйинимни ўтказдим. Ўша учрашувда захирадан майдонга тушдим. Кейин эса Қаршида “Насаф” билан бўлган беллашувда асосий таркибда ҳаракат қилдим. Тан оламан, бошида ҳаяжон бўлди. Лекин кейинчалик ўзимга бўлган ишончни ҳис эта бошладим. Менинг мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш.

Кези келаганда, менга ишонч билдирган барча мураббийларимга миннатдорчигимизни изҳор этмоқчиман. Шунингдек, бизни доим қўллаб-қуввталаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.

«Футбол Экспресс» газетасидан олинди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:37, 06.06.2016.
Ўқилди: 2633 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.