Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Атлетико» Альварес учун белгилаган нархи билан ҳаммани шокка туширди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз ҳужумчиси Хулиан Альваресни қандай сумма эвазига сотишга тайёр эканлиги маълум бўлди.

The Mirror нашрининг таъкидлашича, «матрасчилар» барча қизиқиш билдираётган клубларга, жумладан Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ҳам Альварес фақат унинг шартномасида кўрсатилган 500 миллион евролик товон пули тўлиқ фаоллаштирилган тақдирдагина клубни тарк этишини маълум қилган.

«Атлетико» президенти Энрике Сересо Альваресни жамоада сақлаб қолиш фикрида қатъий турибди ва унинг кейинги мавсумда ҳам клубда қолишини кутмоқда. Яқиндагина ушбу функционер аргентиналик юлдузни «Реал Мадрид» клубига 150 миллион еврога сотишдан бош тортган ва бу вазиятда ҳам шартномадаги товон пули миқдорини рўкач қилган эди.

Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда Альварес барча мусобақаларда жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:17, 18.06.2026.
Ўқилди: 6342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик