Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Атлетико» Альваресни «ПСЖ»га сотишни маъқуллади — «Барселона» бундан хабардор, аммо хавотирда эмас

Баҳо:
+ | -

Хулиан Альвареснинг трансфер эртаги давом этмоқда. «Атлетико» раҳбарияти ҳужумчини «Барселона»га қўйиб юборишни истамаяпти, бироқ аргентиналик футболчининг ўзи фақатгина Каталония клубига ўтишни хоҳламоқда.

Таниқли журналист Фернандо Полонинг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» «матрасчилар»нинг яқинда «ПСЖ» клуби билан Альварес борасида олиб борган музокараларидан тўлиқ хабардор. Мадридликлар Париж клубининг таклифига розилик жавобини беришган, аммо футболчининг ўзи бу трансферни қатъиян рад этган — у ҳали ҳам «Барса»га ўтишдан умид қилмоқда.

Барча қийинчиликларга қарамай, «Барселона» раҳбарияти 26 ёшли ҳужумчининг трансферини барибир амалга ошира олишига ишонмоқда. Чунки футболчининг ўзи жуда қатъий қарорга келган ва трансфер жараёнида шахсан фаол иштирок этмоқда. Бу вазият Жаҳон чемпионати якунига етмагунча тўлиқ ойдинлашмаса керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Атлетико» клуби «Барселона»нинг 100 миллион евролик таклифини қониқарсиз деб топган эди. Шунингдек, 150 миллион евро таклиф қилган Мадриднинг «Реал» клубига ҳам рад жавоби берилган.

Киритилди: 13:18, 18.06.2026.
Ўқилди: 4198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик