Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олааа, Нортой!

Баҳо:
+ | -

Футболда ҳам бир-биридан қизиқарли воқеалар содир бўлиб туради. Қуйида сизга ана шундай қизиқарли воқеаларни тақдим қиламиз.

Табриклаймиз - қутлаймиз!

2000 йилги УЕФА кубоги финалида “Арсенал” ва “Галатасарой” клублари ўзаро тўқнаш келади. Пенальтилар сериясидан кейин кубок туркларга насиб қилади. Жамоа кийиниш хонасида ғалабани нишонлаётган бир вақтда уларнинг кийиниш хонаси эшиги тақиллаб қолади. Не кўз билан кўришсинки эшик олдида шампан виносини ушлаган Арсен Венгер турарди. “Буни чемпион бўлсак ғалабани “ювиш” учун сотиб олгандим. Сиз бугун чемпион бўлдингиз ва бу вино сизларга” деб “Арсенал” устози шампан виносини бериб кетади.

 Давом этамиз...

“Арсенал” клуби аъзоларига Буюк Британия қироличаси билан учрашиш имконияти берилади. Жамоа футболчиси Эбуа эса қироличанинг итлари билан ўйнашни маъқул кўради ва уларни айлантиришга кетади.

 Қўлингдан келса қочиб қол...

 “Эвертон” футболчиси Дункан Фергюсон билан ҳазиллашиб бўлмайди. Бундан бехабар қулфбузар ўғрилар 2001 йили футболчининг “Ливерпул”даги уйини тунашга қарор қилишади. Тўсатдан улар Дунканга дуч келиб бу нарсани англаб етишади. Ўғрилардан бири калтаклар зарбидан уч кун касалхонада ётишга мажбур бўлади.

Икки кундан кейин "урушамиз"

1967 йили “Сантос” клуби Нигерияга кўргазмали ўйин учун ташриф буюради. Бу пайтда мамлакатда “фуқаролар уруши” авжида эди. Урушаётган иккала томон ўша пайтдаги футбол юлдузи бўлган Пеленинг ўйинларини томоша қилиш учун 48 соатга ўт очишни тўхтатиш борасида сулҳ тузишади. Пеле тарихда урушни тўхтатган ягона футболчи.

Вақт машинаси

“Тоттенҳем” клуби машғулотларидан бирида тўп панжарадан ўтиб кетади. Пол Гаскойн эса шерикларига қараб “мен олиб келаман” дейди ва панжарадан сакраб тўпни олиш учун ўтиб кетади. Шу кетганча кўриниш бермаган Гаскойн 24 соатдан кейин жамоа машғулот ўтказаётганда яна ўша панжарадан сакраб майдонгна кириб келади. Қўлида йўқолган тўпни ушлаб турган футболчи “Мана, тўпни олиб қайтдим” деб машғулотларга киришади.

 "Кимга қизил керак бўлса шу ердаман"

Хосе Мануэл Барро Эскантон футбол тарихидаги энг “ҳотамтой” ҳакамлардан бири десак янглишмаган бўламиз.. “Рекреативо Линенс” ва “Саладильо” жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 54 дақиқасида ҳар бир жамоанинг тўққиз нафардан футболчисига қизил карточка кўрсатиб чиқади. Бунгача эса ўйин бошида “Рекреативо Линенс” клубининг яна бир футболчиси майдондан четлатилганди. Хуллас шу куни 19 футболчиси учрашув ҳакамининг марҳаматидан четда қолмади.

Бировга чоҳ қазисанг...

1930 йилги Жаҳон чемпионатининг ярим финалида Аргентина ва АҚШ терма жамоалари ўртасида ярим финал баҳсида АҚШ мураббийи учаршув ҳаками билан тортишиб кетади ва майдонга тиббиёт қутичасини улоқтиради. Қутича ичидаги идишда хлороформ тўкилиб кетади. Буни қарангки айнан мураббийнинг ўзи унда сирпаниб, йиқилиб тушади ва ҳушидан кетади.

Кулдириш таъқиқланади

2002 йили 20 ёшгача бўлган Чили терма жамоаси футболчилари мамлакат футбол федерацияси томонидан жаримага тортилади. Бунга мураббийнинг шикояти сабаб бўлади. Унинг айтишича футболчилардан бири айтган латифадан кейин бутун жамоа кулгидан ўзини тўхтата олмай қолади. Уларни тинчлантириш учун мураббий анча вақт овора бўлишига тўғри келади.

 Қариб қуюлмаган чол...

 2004 йилги аёллар ўртасидаги мусобақа борасидаги саволларга жавоб берар экан ўша пайтдаги ФИФА раҳбари Зепп Блаттер ўзининг таклифи бунчалик машҳур бўлиб кетишини ўйламаган бўлса керак. ФИФАнинг собиқ президенти аёллар мусобақасини янада машҳур қилиш учун аёл футболчиларга янада тор либослар берилишини таклиф қилади.

Хотинингдан қўрқсанг футболга келма эди...

2005 йили ирландиялик мураббий Дейв Николс майдонда жароҳат олган футболчига ёрдам кўрсатаётганда чўнтагидаги телефони жиринглаб қолганини ва рафиқаси телефон қилаётганини кўриб иккиланмасдан телефонига жавоб беради. Бундан жаҳли чиққан учрашув бош ҳаками Дейвга қизил карточка кўрсатади.

"Қўрқма болакай, ўзим сенинг “танканг” бўламан"

2001 йили “Манчестер Сити” ҳужумчиси Марио Балотеллидан ёшгина мухлис бола дастхат сўрайди. Балотелли ундан нега бу вақтда мактабга бормаётганлигини сўраганда болакай мактабдошлари ўзини камситиб, масхара қилишаётганлигидан шикоят қилади. Бундан жаҳли чиққан Балотелли болакайни ва унинг онасини олиб тўғри мактаб директорининг олдига бориб ундан вазиятни аниқлаштиришни ва муаммони ҳал қилишни талаб қилади.

Бошга тушганни кўз кўрар...

1967 йили “Селтик” клуби футболчиси Ронни Симпсон ўйиндан олдин жароҳат олади. Аргентинанинг “Расинг” клубига қарши ўйинга кетаётган Симпсонга мухлислардан бири ғишт улоқтиради. Ғишт эса футболчининг бошига тегади ва у ўйинда иштирок этолмаслиги маълум бўлади. Ронни Симпсон ўрнига захирадаги футболчи Жон Фаллон туширилади.

Тилмочбек

Манба: offsayd.uz
Киритилди: 10:55, 06.06.2016.
Ўқилди: 7622 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.