Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Европа чемпионатидаги илк ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи ўйин биз учун жуда муҳим. Россияни мағлуб этиб чемпионат бошиданоқ очколаримизни кўпайтириб олмоқчимиз. Бу ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман", - дейди Руни.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Англия ўртасидаги ўйин 11 июн куни бўлиб ўтади.