“Арсенал” футболкасини кўз-кўз қилаётган Жейми Вардининг фотосурати бир неча соат ичида Англияни жунбушга келтирди. Сўнгги хабарларга кўра, “Лестер Сити” ҳужумчисини Лондонда тиббий кўрикдан ўтгач, “Арсенал” сафига бориб қўшилиши кутилаётганди.
Бироқ интернет тармоғида ёйилган бу фотосурат қалбаки бўлиб чиқди. Уни диққат билан ўрганиб чиққан мухлислар, фотосурат “Арсенал”нинг яна бир хариди - Гранит Жакага тегишли эканини аниқлашди.