"Барселона" ва Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси “Ла Расон” газетаси устидан ўтказилган суд маҳкамасида ютиб чиқди.
Гап шундаки, ЖЧ-2014 финал ўйинидан сўнг бу газетада ишловчи журналист Альфонсо Усия Мессини допинг истеъмол қилганликда айблаганди. Месси газета ва унинг ходимини судга бериб, ўз обрўсини ҳимоя қилинишини талаб қилганди.
Бу можаро юзасидан ўтказилган суд маҳкамаси Месси ҳақ эканини тан олиб, “Ла Расон” газетаси ва унинг раҳбари Франсиско Маруэнда, шунингдек журналист Альфонсо Усияни айбдор деб топди. Суд қарорига кўра газета жабрланувчига 65 минг евро тўлайдиган бўлди.
Лионель Месси эса суд ҳукмидан қониқиш ҳосил қилганини билдириб, компенсация пулларини тўлиғича “Чегара билмас врачлар” хайрия ташкилоти ҳисобига ўтказиб беришни сўради.