Daily Telegraph хабарига кўра, "Челси" ушбу ёзда "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Моратани қўлга киритмоқчи.
Мората Лукаку билан биргаликда лондонликларнинг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин
Мората ўтган мавсумда "Юве" таркибида 47 учрашувда майдонга тушиб 12 гол урган ва 12 голли узатма оширган. Бунда ҳужумчи ҳар доим асосий таркибда майдонга тушмаганига қарамай, жуда фойдали ўйин кўрсатган. Мората ўртача ҳисобда ҳар 99 дақиқада гол урган ёки голли узатма оширган.