Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Копа Америка-2016. Аргентина Мессисиз Чилини мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

Аргентина терма жамоаси Америка кубоги-2016ни ғалаба билан бошлади. Херардо Мартино шогирдлари Чилига қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Аргентиналиклар ғалабага бўлган иштиёқни намойиш қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимда уларнинг саъй-ҳаракатлари наф келтирмаган бўлса, иккинчи бўлимда жамоа мақсадига эришди. Аввалига Анхель ди Мария, орадан кўп ўтмасдан Эвер Банеганинг голлари эвазига Аргентина иккита тўп билан олдинга чиқиб олди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда дарвозабоннинг тўпга чиқишдаги хатосидан сўнг Фуэнсалида жаримадан етказилган узатмани бош билан дарвозага буриб қўйди.

Лионель Месси бугунги ўйинда майдонга туширилмади. У Панамага қарши ўртоқлик ўйинида олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлишга улгурмади.

Америка кубоги-2016, "D" гуруҳи, 1-тур
Аргентина – Чили 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 51 Ди Мария, 2:0 – 59 Банега, 2:1 – 90 Фуэнсалида.
Аргентина – Ромеро, Отаменди, Рохо, Меркадо, Фунес Мори, Фернандес, Маскерано, Гайтан (Краневиттер, 87), Банега, Ди Мария (Ламела, 80), Игуаин (Агуэро, 74).
Чили – Браво, Босежур, Хара, Мена (Орельяна, 54), Видаль, Медель, Варгас (Пинилья, 68), Арангис (Фуэнсалида, 82), Санчес, Диас, Исла.
Огоҳлантиришлар: Видаль (19), Исла (44), Медель (65), Ди Мария (65), Рохо (69), Босежур (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:54, 07.06.2016.
Ўқилди: 6684 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.