Эртага, 8 июнь куни “Локомотив” Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган навбатдаги учрашувда майдонга тушади. “Темирйўлчилар” Кубокнинг мазкур босқичида биринчи лига вакили “Уз-Донг-Жу”га қарши жавоб баҳсини ўтказишади.
Эсингизда бўлса, Андижонда бўлиб ўтган биринчи ўйинда “Локо” рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этган. Эртанги беллашувда ҳам жамоамиз фақат ғалабани кўзламоқда. Бугун “Локомотив” футболчилари ўйинолди охирги машғулотни ўтказишди. Машғулот аввалида жамоа аъзолари бугун туғилган кунларини нишонлаётган бош мураббий Андрей Микляев ҳамда ҳужумчи Дониёр Усмоновни табриклашди. Шундан сўнг машғулотларга ўтилди.
Бугун майдонда қуйидаги футболчилар машқ қилишди: Маъмур Икромов, Рустам Нартажиев, Сарвар Каримов, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Салим Мустафоев, Сергей Прохоров, Фаррух Иброҳимов, Кахи Махарадзе, Дониёр Усмонов, Иван Нагаев, Тимур Кападзе, Сардор Мирзаев, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Мухторов ва Бобир Тиллабоев. “Локомотив” эртанги баҳсга тайёр. Футболчилар ғалаба қозонган ҳолда мухлисларга қувонч улашишга умид қилишмоқда.