Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Америка кубоги-2019 Бразилияда ўтади

Баҳо:
+ | -

КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингес Вильсон 2019 йилги Америка кубоги Бразилияда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Жанубий Америкада қабул қилинган навбатга кўра, Бразилия қитъа чемпионатини 2015 йилда қабул қилиши керак эди. Бироқ мамлакатда мусобақалар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани учун у Чилига берилганди. Бразилия 2013 йилда Конфедерациялар кубоги, 2014 йилда Жаҳон чемпионати, 2016 йилда Олимпиада мезбонига айланди.

«АҚШ мусобақани ажойиб тарзда ўтказмоқда. Ўйлайманки, ўтган йилги мусобақа мезбони Чили намойиш қилган савияни АҚШ ва 2019 йилда Бразилия давлатлари ҳам ушлай олишади. Мухлислар ажойиб ўйинларни томоша қилиб, футболдан мароқланишмоқда. Ўйинлар савияси ошиб бормоқда. Буни барча ҳис қилиб турибди», — дея Домингеснинг сўзларидан иқтибос келтирди Goal.com.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:04, 08.06.2016.
Ўқилди: 4092 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3768]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3482]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3375]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3293]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [3157]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2415]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2402]

ЖЧ-2026 олдидан Франция терма жамоасида Мбаппе иштирокида можаро юзага келди [2137]

«Челси» «Барселона»га 80 млн евро таклиф қилди [2097]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик