"Наполи" футбол клубининг ҳимоячиси Рауль Альбиоль ва яримҳимоячиси Хосе Кальехон ўз шартномаларини узайтиришлари мумкин.
"Биз "Наполи" билан шартномаларни узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз, бироқ битим ҳали ёпилмаган.
Альбиолга келсак, "Наполи" уни аниқ сотмоқчи эмас", деб маълум қилди футболчилар агенти Хосе Мария Килон.
Аввалроқ "Валенсия" Альбиолни қайтиб олмоқчи эканлиги маълум қилинганди.