“Ницца” президенти Жан-Пьер Ривьер клуб акцияларининг назорат пакети туризм ва меҳмонхона бизнеси билан шуғулланадиган Хитой ва АҚШ инвесторларига сотилганини эълон қилди. Акцияларнинг 80 фоизи хорижликлар қўлига ўтган бўлса, 20 фоизи Ривьер қўлида қолди.
“Тўрт йил олдин “Ницца” клубини янги даражага олиб чиқишга бел боғлагандим. Бугун ўша давр етиб келди. Франция чемпионатида янги инвесторларни кўриш ёқимли. Хитойлик футболчиларни клубга жалб қилмоқчи эмасмиз. Энди “Ницца” трансфер бозорида ўзини эркин ҳис қилади. Клуб брендини бутун дунёга машҳур қилиш йўлида бор кучимизни ишга соламиз. Мен яна 3 йил клубга раҳбарлик қиламан, инвесторлар шуни илтимос қилишди” – деди Ривеьер.