Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Фантастик шармандалик ёхуд шармандали фантастика!

Баҳо:
+4 | -

«Шарманда» – бу сўз ҳеч бир ўзбекка ёқмайди! Чунки «шарманда» деб, ғурур, ор ва шаъни топталганлар айтилади.

Мақолам салвҳаси кўзингизга ғалати кўрингандир-а? Ростдан ҳам, «фантастик» шармандалик ҳам бўладими? Бўлса ҳам бу қандай шармандалик тури? Мақола давомида бу саволларга жавоб оласиз!

Хабарингиз бор жорий ойнинг 7-11 кунларида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 19 ёшгача бўлган футзалчилардан иборат вилоятлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари қаторида Қашқадарё вилояти жамоаси ҳам иштирок этди.

Жамоалар мусобақани 2 гуруҳга бўлинган холда ўтказдилар.
Мусобақани «В» гуруҳида, Жиззаҳ ва Самарқанд вилоят жамоалари билан бошлаган вакилларимиз, илк ўйинда Жиззаҳлик тенгқурларига қарши паркетга тушишди ва 18:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Йўқ адашмадим, хато ҳам ёзмадим, ҳақиқатдан ҳам 18:1 бўлди. Камина ҳам худди сиз каби ҳисобни кўриб шокка тушиб қолдим, аслида мақоламни ҳам ўша ўйиндан сўнг ёзмоқчи эдим, аммо, «Шошма Азамат, балки бизникилар биринчи ўйинда шунчаки «аския» қилишгандир» дея ўзимни босдим ва кейинги, яъни Самарқандга қарши ўйинни кутдим. Ўйин бошланди, ярмига келди, тугади. Аммо битта «аския»га қаноат қилмаган «тойчоқларимиз», иккинчи баҳсда тўғри «Гиннес»нинг рекордлар китобига киришни уддалаб қўйишларига сал қолди, 28:5. Ҳисобни қаранг!!! Соғ одам у ёқда турсин ақли заифлар ҳам бу ҳисобни ақлларига сиғдира олишмайди.

Ўйлаб қоласан киши, қандай қилиб соппа соғ йигитлар бундай шармандали ҳисобда мағлуб бўлишлари мумкин, яна футзалчилари ёш жиҳатдан ўзлари билан тенг бўлишса… Қизиқ! Келинг мағлубият учун «фантастик» сабаблар излаймиз, уларни қандайдир йўл билан оқлаш керак-ку ахир.

1-Фараз:
Мураббий ўйинга бир ўзи келган, кўп борса бир футболчи билан.

2-Фараз:
Жамоадаги футзалчилар, катта эҳтимол билан бошланғич синф ўқувчилари бўлишган.

3-Фараз:
Ўйиндан олдин бизникиларга ҳеч ким рақиб дарвозасини кўрсатмаган.

Юқоридаги фаразлар аҳмоқона тўғрими? Тўғри, лекин бундай ҳисобда мағлуб бўлиш учун фақат юқоридаги холатлардан бири содир бўлган бўлиши шарт! Дарвоқе 4-фараз ҳам бор.

4-Фараз:
Жамоа бош мураббийи Ҳасан Зиёдов бўлиши керак!

Ҳа азизлар бундай шармандаликка қодир бўлган асосий айбдор мана шу инсон ва унинг «пода»си.
Ҳасан Зиёдов ушбу мусобақага Қашқадарё 2-лигасида тўп сурувчи Қаршининг «Бинокор» жамоаси болаларини олиб борган. Кўпчилик айнан шуни, мағлубиятга сабаб қилиб кўрсатмоқда, яъни катта футболдан футзалга ўтиш қийин эмиш. Бўлмаган гап! Футзал ва футбол сал кам бир хил спорт турлари ҳисобланишади. Яъни бу икки спорт тури орасида охшашликлар кўп.

Майли, футболдан футзалга ўтиш ва кўникиш қийин бўлади ҳам дейлик, энди жуда рақиблардан 18-28талаб «еб» келадиган  даражада эмасдир. Бу ҳисобда ютқазиш учун умрида тўпни кўрмаган бўлиш ҳам керак, аммо улар кўришган.

Ўз вақтида кўплаб истеъдод эгаларини тарбиялаб берган «Бинокор»нинг куни мана шу «Бошсиз» чавандозларга қолгани ачинарли. Айнан шу таркиб билан жамоа мусобақага кетиш олдидан 2-лигада «Насаф» академияси жамоасига 1:10 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Наҳотки мураббий шу жамоани муҳим мусобага олиб боришда натижа ва вилоят шаъни ўртага «тикилган»ини фаҳмламади? Бу жамоа футзалчилари(агар фузалчи дейиш мумкин бўлса)да ғурур, ор деган нарсалар бўлганида, мусобақада бироз бўлсада маъсулият билан иштирок этишганида, бу қадар шарманда бўлишмас эди. Ўзлари-ку майли, бутун бошли Қашқадарё вилоятини ҳам шарманда қилишди. Биз улардан бош совринни талаб қилмадик, муносиб иштирокнинг ўзи кифоя эди. Аммо афсуски, сих ҳам куйди, кабоб ҳам…

Азамат Умаров

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:49, 12.06.2016.
Ўқилди: 31928 марта.
Фикрлар: 164 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.