Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Холанд «Реал»да Винисиуснинг ўрнини эгаллайди

Баҳо:
+1 | -

Ҳужумчи Винисиус Жуниор шартномаси муддати тугаганидан кейин «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Журналист Карлос Карпио берган маълумотларга кўра, бугунги кунда энг ҳақиқатга яқин сценарий — бразилиялик футболчининг 2027 йил ёзида Мадрид клубини эркин агент сифатида (текинга) тарк этиши ва унинг ўрнига «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг сотиб олинишидир. Винисиус билан янги шартнома бўйича музокаралар ҳали ҳам олдинга силжимаяпти.

Винисиус Жуниор 2018 йилда «Фламенго»дан 45 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи Мадрид клуби сафида барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Винисиуснинг трансфер қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:18, 16.07.2026.
Ўқилди: 5397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик