Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Машъал» доим рақобатбардош клуб бўлиб келган»

Баҳо:
+ | -

"Машъал" - "Обод" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йирик ғалабага эришдик. Аммо ўйин бошида анча асабийлашдик. Агар биринчи пенальтидан гол ўтказиб юборганимизда барчаси умуман бошқача бўлиши мумкин эди. Омад биз томонда бўлди. Йигитлар голлар уришди, улардан хурсандман. Ғалабалар орқали мухлисларни хурсанд қилишларини тушуниб етишмоқда.

Иккинчи пенальти умуман керак эмасди, бахтимизга у ҳам гол бўлмади. "Машъал" доим рақобатбардош клуб бўлиб келган. Умид қиламанки, яқин орада шундай савияга қайта оламиз. Қўзибоевнинг бир йилдан ортиқ голсиз серияси якунланди, уни табриклайман. Энди у гол уришдан тўхтамаса керак.

Зафар Тўраев машғулотларда жароҳат олди ва қайдномага киритилмади. Уни ўрнида академиямиз тарбияланувчиси Турсунмурод Ҳамдамов ҳаракат қилди. Уни дебют билан табриклайман", - дейди Хомяков.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 14:05, 12.06.2016.
Ўқилди: 3134 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик