Кириш Регистрация

Швециялик мухлислар Францияга етиб келишда муаммога дуч келишди

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоасининг мухлислари Европа чемпионатига етиб келиш борасида муаммога дуч келишди.

Гап шундаки, Швециянинг SAS авиакомпанияси учувчилари томонидан уюштирилган иш ташлаш тадбири натижасида, юзлаб авиарейслар бекор қилинган. Тадбир уч кундан буён давом этмоқда.

“Бугун авиакомпания 220 рейсни бекор қилди, 26 мингдан ортиқ йўловчи Швециядан учиб кета олишмаяпти. Уларнинг кўпчилиги Евро-2016га ташриф буюришни ният қилган мухлислардир.

SAS учувчилари ойлик-маошларни 3,5%га ошириб, меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилиб иш ташлашган. Касаба уюшмаси ва иш берувчилар орасида музокаралар давом этмоқда”, деб хабар беради Yahoo Sports.

Швеция терма жамоаси Европа чемпионатидаги дастлабки ўйинни 13 июнь куни, Ирландия терма жамоасига қарши ўтказади.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 19:16, 12.06.2016.
Ўқилди: 4473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик