Украина мураббийлари сафидан жой олган Андрей Шевченко Евро-2016 доирасида Германия билан кечган ўйин ҳақида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди. Ўйин 2:0 ҳисобида, немислар фойдасига ҳал бўлди.
“Агар танаффусгача гол уришганида, умуман бошқача иккинчи тайм бўлган бўларди. Бу ҳақда нима ҳам дейиш мумкин – ўйин ортда қолди. Йигитларга дам бериб, ўйинни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик олиб бориш лозим. Жуда кўп яхши имкониятлар бўлди”, - деди Шевченко.