Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 0-3 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 4-1 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 0-0 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Маъруфжон Абдисоломов: “Ашурматов ўз ишини давом эттиради”

Баҳо:
+ | -

Охирги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда ва ишқибозлар орасида “Андижон” жамоасига оид турли хил гап-сўзлар пайдо бўла бошлади. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг истеъфога чиқиши ва унинг ўрнига қайси мураббийнинг таклиф этилиши борасидаги хабарлар деярли кун мавзусига айланди. Шу каби жумбоқларга жавоб топиш мақсадида “Андижон” клуби вице-президенти, бош директори Маъруфжон Абдисоломовга мурожаат қилдик.
– Сўнгги пайтларда Бахтиёр Ашурматовнинг жамоамиздан кеткани хусусидаги хабарларга қисқача жавобим  шуки, бош мураббий жамоада қолиб ўз ишини давом эттирмоқда. Тўғри, маълум сабабларга кўра, Бахтиёр Аъзамович жамоа билан бирга бўла олмади. Бу клубнинг ички сири ҳисобланади. “Олмалиқ”қа қарши учрашувга жамоани Ашурматовнинг ўзи майдонга олиб тушади. Мураббийлар штабида айрим ўзгаришларга қўл урдик. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Улар эндиликда фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттирадиган бўлди. Шу боис келгусида Ашурматовга маҳаллий мураббийларимиз кўмаклашадиган бўлмоқда. Бунгача ёшлар жамоамизга устозлик қилиб келган Виталий Легай энди асосий жамоа мураббийлар штабида ишлайди. Қолаверса ҳозир бу борада яна бошқа номзодларни кўриб чиқмоқдамиз. Бош мураббий билан ўзаро маслаҳатлашган холда, андижонлик иқтидорли мураббийлар Бахтиёр Аъзамовичнинг ёнида юриб, тажрибасини ошириб боради деган фикрга бордик.

– Ориф Маматказиннинг “Андижон”га бош мураббий этиб тайинлангани миш-мишдан бошқа нарса эмас. Билмадим, журналистлар бу маълумотни қаердан олди экан. Ориф Исмоилович катта тажрибага эга мутахассис. Бугунги кунда у “Андижанка” аёллар жамоасини жуда яхши бошқариб бормоқда ва унинг олиб бораётган фаолиятидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқдамиз.
– Олдимизда  биринчи даврадан ўрин олган жуда муҳим ва шу билан бирга қийин ўйинлар турибди. Насиб қилса ижобий натижага эришиб, қуйи поғоналардан чиқиб кетамиз – дея вазиятга изоҳ бериб ўтди Маъруфжон Жамолдинович.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 23:13, 16.06.2016.
Ўқилди: 2977 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12055]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11933]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5734]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5433]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5028]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2771]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2060]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1969]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1870]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1848]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.