АҚШда давом этаётган Копа Американинг иккинчи ярим финалчиси аниқ бўлди.
Бугун бўлиб ўтган Перу ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Мусобақа регламентида плей-офф босқичида қўшимча бўлимлар кўзда тутилмаган. Шу боис дарҳол пенальтилар сериясига навбат берилди. "Лотерея"да эса Хамес Родригес бошчилигдаги колумбияликлар барча 4та зарбани аниқ амалга оширишган бўлса, Давид Оспина Перунинг 2та зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, АҚШдан Колумбия терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Чорак финал доирасида қолган 2та ўйин эртага бўлиб ўтади.
Америка кубоги, чорак финал
Перу – Колумбия 0:0. Пенальти бўйича - 2:4
Перу – Гальесе, Корсо, Рамос, Родригес, Трауко, Тапия, Вильчес, Поло (Бенавенте, 81), Куэва, Флорес (Руидиас, 77), Герреро.
Колумбия – Оспина, Арьяс, Сапата, Мурильо, Диас (Фабра, 90), Санчес, Торрес (Перес, 80), Куадрадо, Кардона (Морено, 76), Хамес, Бакка.
Огоҳлантиришлар: Тапия (63), Сапата (66), Диас (70).