Кириш Регистрация

Мендеш: «Роналду – дунё тарихидаги энг яхши спортчи»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси, Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўз мижозининг шахсий фазилатлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Агар дунёдаги энг яхши инсон учун мукофот таъсис этилган бўлганида, уни Роналду олган бўларди. У ажойиб ота ва ҳақиқий дўст.

Роналду – бизнинг замонамиз, жамият ва ёшлар учун энг яхши намуна ва бу фақатгина футболчи сифатида эмас, инсоний фазилатлари эвазига ҳам.

У майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам энг зўри.

Роналду – дунё тарихидаги энг зўр спортчи», – дея Мендешнинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 доирасидаги Португалия – Исландия (1:1) учрашувидан кейин бир қанча исландиялик футболчилар Роналдунинг ўзини тутиши борасидаги ҳаракатларини танқид қилиб ўтишганди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 23:07, 18.06.2016.
Ўқилди: 5013 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.