Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Вальдемар термамизда ўйнайдими?

Баҳо:
+ | -

Sports.ru сайти блогери Евдоким Раимов Германиянинг «Ганновер» клуби футболчиси Антон Вальдемар ҳақида гапираркан, унинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси бўлиши мумкинлигига алоҳида тўхталди.

2000 йиллар бошида Ўзбекистон миллий термасида «маҳаллийлаштириш синдроми» авж олди. У кезлари бу жиҳат футболда ҳозиргидек аҳамият касб этмасди. Бош жамоа таркиби Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Руслан Агаларов, Алексей Дионисиев ва Георгий Георгиев сингари ўйинчилар эвазига кучайтирилди. Ўзбекистон футбол федерацияси Владимир Сальков бошчилигидаги миллий терманинг янги футболчилар билан тўлдирилишини таъминлаш мақсадида қулай имкониятларни яратиб берди. Қизиғи, бу жамоа таркибида Андрей Каряка ва Элвер Раҳимич ҳам ўрин эгаллашлари мумкин эди. Аммо улар Россия ва Босния-Герцеговина термаларида ўйнашни хоҳлаб, ЎФФ таклифига рад жавобини беришди.

У қадар муваффақиятли кечмаган экспериментдан кейин (тан олайлик, асосий вазифалар бажарилмади) Ўзбекистон термаси ўзининг футбол мактабини қайта тиклай бошлади. Натижада, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов ва Сервер Жепаров сингари футболчилар етишиб чиқа бошлашди. «Пахтакор», «Машъал» ҳамда «Бунёдкор» академиялари ёшларни тарбиялаш бўйича вазифаларини аниқлаб олишди. Ёшлар терма жамоалари жаҳон биринчиликларида қатнашишди, ўсмирлар эса ҳаттоки, бир гал Осиё чемпионлигини қўлга киритишди. Шундан келиб чиқсак, қайсидир футболчининг маҳаллийлаштирилиши ҳақида гап-сўз ёки хабар ЎФФ томонидан жиддий олинмаётганди. Зеро, бу маҳаллий футболнинг ривожланиш йўлига зиддек эди. Боян Миладинович варианти бунга яққол мисол.

Мана, энди у пайдо бўлди. Германия бундеслигасини тарк этган жамоа аъзоси. Юқори даражада унчалик кўп ўйин ўтказмаган футболчи. 1996 йилда туғилган ўйинчининг Ўзбекистонда иқтидорли тенгдошлари бисёр. Гап Антон Вальдемар ҳақида кетмоқда.

Бу футболчига нисбатан қизиқиш аввалроқ пайдо бўлганди. InStat (скаутлар учун футбол статистикалари юритадиган йирик ташкилотлардан бири - муаллиф) ходимлари Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида мени ишга таклиф этишди. Бунинг қачон ва нима сабабдан рўй бергани муҳим эмас. Аҳамиятлиси, улар ўша пайтдаёқ Вальдемар ҳақида маълумотга эга бўлиб улгуришганди. Аслида, у этник ўзбек эмас, шунчаки, Антоннинг ота-онаси Ўзбекистонда туғилиб, яшашган. Бир-икки ой муқаддам айрим ўзбек селекционер ва скаутлари ҳам унга эътибор қаратишди.

Ихтиёримдаги маълумотларга кўра, ушбу футболчини Ўзбекистон термаси сафига қўшилишга кўндиришмоқчи. Айтиш жоизки, Вальдемарнинг ёши 19да - футболчи учун ҳақиқий ривожланиш даври. Ўсишга интилишнинг айни пайти. У жорий мавсум фаол тарзда асосий таркибдан жой ола бошлади. «Ганновер» сафида бундеслигада 8та ўйин ўтказган бўлса, улардан олтитасида асосий таркибда тушган. Антоннинг идеал позицияси - ҳимоя маркази. Аммо жамоасининг аксарият ўйинларида таянч чизиғида ҳам ўйнаганини инобатга олсак, унда тактик мослашувчанлик ҳам борлиги аён бўлади. Ҳозирча Вальдемар ўз статистикаси билан Азиз Ҳайдаров ёки Одил Аҳмедовга тенглашолмайди. Аммо Анзур Исмоилов ва Егор Кримец сингари марказий ҳимоячиларнинг ўрнини бемалол эгаллашига шубҳа йўқ. Зеро, сўнгги пайтларда мудофаанинг айнан шу чизиғига даъвогарлар деярли йўқ ҳисоби. Ислом Тўхтахўжаев ўнг қанотдаги камчиликни ёпиш билан банд, Шавкат Муллажонов эса аввалгидек барқарор эмас.

Трансфермаркт Антоннинг трансфер нархини 100 минг хориж валютасига баҳолади. Аммо у иштирок этаётган турнир даражаси, ҳозирги ёшини ҳисобга олсак, бир неча йилдан сўнг бу сумма миқдори янада ошса асло ажабланмаймиз. Ва энг асосийси, у гол уришни ҳам қойиллатади.

Вальдемар Антон ўзининг бундеслигидаги тўртинчи ўйинида голсиз сериясига барҳам бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу футболчи Ўзбекистон термаси таркибига қўшиладими? Ушбу саволга аниқ жавоб бериш қийин. Мабодо шундай бўлса, ўзбекистонлик футболчининг Европадаги ўйинларидан баҳра оламиз. Эҳтимол, миллати немисдир, аммо ўзбек ўйинчиси-ку. Термада бир немис бор, иккинчиси ҳам келса, зиён қилмайди. Икки мамлакат фуқаролиги ҳақидаги гап-сўзларга ўрин йўқ. Бу ҳолат Александр Лобановнинг термада ўзини кўрсатишига халал бермади. Бефойда дейсизми? Ундай эмас. У қайд этаётган ғалабалар серияси лол қолдиради. Шунчаки, Германия термасининг жаҳон чемпионатида қандай таркиб билан ғалаба қозонганига назар ташланг. Бизнинг учун ҳам муваффақиятга эришиш даври келди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:49, 19.06.2016.
Ўқилди: 18085 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.