Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Шинжи Кагава: «ЕЧЛ мадҳиясини эшитганда баданим жимирлайди»

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава FourFourTwo нашрига интервью берар-кан, якунланган мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга «Манчестер Юнайтед»да ўтказган даврларини ҳам эсга олди.

- Якунланган мавсум ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Яхши кунлар билан бирга ёмон дамларни ҳам бошдан кечирдик. Лекин умуман олганда, бутун мавсумни стабил ўтказганимиздан мамнунман. Ҳар ҳолда, ўтган мавсумдаги натижаларимизни бу сафар анча яхшиладик. Айни пайтда ўзимизга бўлган ишонч ортди. Албатта, қониқарсиз мавсумдан кейин тикланиш жараёни мураккаб кечади.

- Жамоа ўтган ёзда Европа Лигаси саралаш баҳсларида иштирок этди. Нуфуз борасида ЕЧЛдан паст­роқ турувчи бу турнирда қатнашиш қандай кечди?

- Албатта, Чемпионлар Лигасининг даражаси баланд. Бироқ бу мавсумни янги мураббий билан бошладик, янги тажриба тўпладик. ЕЛ саралашида ўйнашимиз ҳам қайсидир маънода ёрдам берди. Чунки ғалабаларимиз кўпайгани сари ўзимизга бўлган ишонч ортаверди.

- «Боруссия» чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Ваҳоланки, финишга рекорд даражадаги очкони жамғарган ҳолда етиб келди. «Бавария»га етиб олиш мумкинлигини ҳис қилдингларми?

- Аслида, бу саволга бошқачароқ жавоб берган бўлардим. Аниқроғи, мюнхенликлар бизни ўзларига яқинлаштирмасликни аъло даражада уддаладилар. Мавсумнинг асосий қисмида 5 очколик фарқни ушлаб турдик. Аммо «Шальке» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганимиздан сўнг барчаси ўзгариб кетди. Биз ҳали имконимиз бор, деб ўйлагандик. Чунки «Бавария»ни Чемпионлар Лигасида қийин ўйинлар кутиб турганди. Бироқ бу унчалик аҳамият касб этмади. Якунда мюнхенликлар керакли жойда ғалаба қозонишди. Биз эса ўртадаги масофани қисқартира олмадик.

- Янги мавсумда ҳам рақобат туғдиришга қодирмисизлар?

- Бунга асло шубҳа қилмайман. Бунинг учун даражамизни оширишимиз, мавсум давомида яхши формани ушлаб туришимиз талаб этилади. Жамоа рақиб қандай бўлишидан қатъий назар, турли усулларни қўлламоқчи. Буни мураббий бизга яхшилаб уқтирмоқда. Айниқса, мавсумнинг иккинчи қисмида схемаларда ўзгаришлар кўп бўлди.

- Мавсумнинг энг ёрқин вазияти қайси?

- Бир ёки иккита ҳолатни алоҳида кўрсатиб бўлмайди. Йил давомида машғулотлар ва ўйинларга тайёр ҳолда етиб бориш учун астойдил меҳнат қилдим. Умуман, мавсумни тўлиқ ижобий ўтди, дея оламан.

- Томас Тухель сизда қандай таассурот уйғотди?

- У майда деталларга ҳам жиддий эътибор қаратади. Томас ҳамиша яхши тайёргарликка эга, ҳар бир учрашувда турли режалар тузади. Унинг нима демоқчи бўлганини тушуниш осон. Шу боис ҳам футболчилар Тухелнинг ғояларини амалга оширишда қийинчиликка дуч келмайдилар.

- Келгуси мавсум Чемпионлар Лигасидан нималар кутяпсиз?

- ЕЧЛда қатнашиш ҳамиша яхши. Қанчалик узоққа боришимизни эса вақт кўрсатади. Қуръа бизга жуда кучли жамоаларни рўпара қилиши мумкин. Муҳими - бу фантастик турнирда муваффақиятли иштирок этишга интиламиз. Ҳар йили Чемпионлар Лигаси ўйинларини кўриб, ушбу мусобақада улкан тажриба тўплаш мумкинлигига амин бўламан. Ҳар сафар ЕЧЛ мадҳиясини эшитганимда баданим жимирлаб кетади.

- Икки ўйин натижасига кўра, «Ливерпул»га имконият бой берилгач, Европа Лигасини тарк этдинглар. Шундан сўнг жамоанинг кайфияти қандай бўлди? Учрашувдан кейин Юрген Клопп билан гаплашдингизми?

- Жуда қийин бўлди. Кейинги бос­қичга ўтишга яқин келгандик. Лекин натижа қандай бўлишидан қатъий назар, биз янада яхшироқ ўйнашимиз лозим эди. Клопп ҳақида гапирсам, ортиқча чақчақлашмадик. Шунчаки, саломлашдик, холос.

- У сизни «Ливерпул»га таклиф қиладими?

- Бундай деб ўйламайман.

- Жиддий гапирадиган бўлсак, АПЛга қайтиш ҳақида ўйлаяпсизми?

- Йўқ. Ҳозир бор эътиборим «Боруссия»га қаратилган.

- «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Унда эндигина 24-25 ёшда эдим. «Олд Траффорд»да кейинги фаолиятимда асқотадиган улкан тажриба тўпладим. Ортга қараганда ҳеч нимадан афсусланмайман. Албатта, Манчестерда яхши футболчилар кўп эди. Бироқ тузилма мутлақо бошқача эди.

- Дам олиш кунлари нима билан машғул бўласиз? Японияни соғинасизми?

- Мавсум давом этаётганда соғинч ҳисси сезилмайди. Аммо таътил пайт­лари Япониянинг нақадар ажойиб мамлакат эканлигини яна бир карра ҳис қиламан. Дўстларим билан учрашганимда ҳамма ташвишларимни унутиб юбораман.

- «Боруссия»да кимлар билан кўпроқ мулоқотда бўласиз?

- Илкай Гюндоган ва Пак Чу Хо. Тўғри, биргаликда айтарли ҳеч нима қилмаймиз. Аммо машғулотларда жуда кўп суҳбатлашамиз.

- «Лестер» ҳужумчиси Шинжи Оказаки FourFourTwos Asia 50 версиясига кўра, қитъанинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Бу ҳақдаги фикрингиз қандай?

- Ажойиб қарор. Шинжи учун хурсандман. У мавсум давомида мунтазам майдонга тушиб келди. Шу билан бирга жамоасининг муҳим ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Ҳақиқатан ҳам у билан фахрланаман. Япониялик ёки осиёлик футболчи шундай натижаларга эришса, бошқа қитъадошларимизда иштиёқ уйғонади.

- У сиздан кейин АПЛда ғолиб чиққан иккинчи япониялик футболчи бўлди...

- Унинг ҳолати бироз фарқли. Чунки мен энг яхши ўйинларимни намо-йиш қила олмаганман. Оказаки эса жамоасининг муҳим футболчиларидан бирига айланди. ЕЧЛда унга қарши тўп суришни жуда истардим.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:58, 20.06.2016.
Ўқилди: 2786 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.