Кириш Регистрация

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол»

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клубида ички муҳит барқарор эмас — ОАВда футболчиларнинг ўзаро ва бош мураббий Алваро Арбелоа билан муносабатларида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар мунтазам равишда пайдо бўлмоқда.

The Touchline нашри инсайдер Хосе Феликс Диасга таяниб хабар беришича, яқинда жамоа ҳимоячиси Алваро Каррерас асосий таркибга киритилмаганидан норози бўлган. Бош мураббий Арбелоа эса бунга жуда қўпол тарзда жавоб қайтарган: у Каррерасга мураббийлик лицензиясини олишни, мураббий бўлишни ва қарорларни ўзи қабул қилишни маслаҳат берган.

Маълумот учун, ушбу воқеадан сўнг Каррерас «Реал Овьедо»га қарши кечган (2:0) учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бунгача эса у Ла Лиганинг кетма-кет учта ўйинида захира ўриндиғида қолдирилган эди.

Киритилди: 17:59, 15.05.2026.
Ўқилди: 5582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик