Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» жамоа вақтинчалик бош мураббийи Майкл Кэррикка доимий шартноманинг дастлабки вариантини таклиф қилди. Бу ҳақда нуфузли The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, янги келишув 2 йилга мўлжалланган бўлиб, уни яна бир мавсумга — 2029 йилга қадар узайтириш банди ҳам мавжуд.

Музокаралар клуб совладори сэр Жим Рэтклиффнинг ижроия қўмита йиғилишидаги розилигидан сўнг бошланган. Ушбу йиғилишда бош директор Омар Беррада ва спорт директори Жейсон Уилкокс Кэррикни доимий бош мураббий этиб тайинлашни тавсия қилган эди.

Гарчи ҳали ҳал қилиниши керак бўлган майда деталлар кўп бўлса-да, томонлар якшанба куни «Ноттингем Форест»га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги уй учрашувига қадар якуний қарорга келиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти Кэррик мавсумни хотиржам якунлашини ва мухлислар кейинги мавсумда жамоани ким бошқаришини олдиндан билишларини истамоқда.

Шунингдек, Майкл Кэррикнинг амалдаги мураббийлар штаби ўз жойида қолади. Бундан ташқари, «Юнайтед» штабга стандарт вазиятлар бўйича алоҳида мураббий жалб этишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 17:52, 15.05.2026.
Ўқилди: 1845 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик