Кириш Регистрация

“Ток урган” футболчилар (Фото)

Баҳо:
+ | -

Колумбиялик футболчи Карлос Валдеррама нафақат футболдаги иқтидорли ўйинлари, балки бетакрор соч турмаги билан ҳам кўпчиликнинг ёдида қолган. Валдеррама 17 ёшидан сочларига қайчи теккизмай қўйган. У бу ёшида “Унион Магдалена” жамоасининг ёшлар таркибида тўп сурарди. Карлос футбол майдонига тушмай қўйганига анча бўлган бўлса-да, унинг сочларига тақлид қилувчилар кўп. Уларнинг сочлари Валдерраманинг сочлари каби ёстиқдай бўлмаса-да, қуш иничалик бор.

Кевин Киган

kevin kigan

1970 йилларда Англия терма жамоасини Кевин Киганнинг қўнғироқ сочларисиз тасаввур қилиб бўлмасди. Англияда ҳатто унинг суратлари туширилган почта маркалари ҳам чиқарилган.

Аксель Витсель

aksel vitselАксель Витсель ўз сочлари ҳақида “Улар ростмана табиий, кимё ишлатилмаган. Шунчаки икки йил қайчи урилмаган, холос”, деб таъриф берганди. Ҳа, унинг табиий сочлари кўпгина хонандаларни илҳомлантирган.

Маруан Феллайни

феллайни

Витселга рақобатдош сифатида белгиялик Маруан Феллайнини келтириш мумкин. Ҳатто Маруаннинг қўнғироқ сочлари Акселникидан ҳам ўзиб кетган.

Давид Луис

david luiz

Давид Луиснинг “машак” қўнғироқлари унинг ёрқин ва очиқ характерига жуда мос. У омма кўз олдида ички ҳиссиётларини ҳеч қачон жиловлаб ўтирмайди ва камерага тилини кўрсатишни ёқтиради.

Бенуа Ассу-Экотто

assue kotto

Бенау сочларини не куйларга солмаган, дейсиз. Лекин уларни ташлаб, ёйиб чиққанда қизлар ҳам доғда қолар эди.

Данте

dante

Яна бир бразилиялик футболчи Дантенинг сочлари ҳам ток ургандан сўнгги соч турмагини эслатади. Лекин Дантенинг сочлари ҳам унинг айтиши бўйича, табиатан шундай.

Виллиан

villian

Виллиан бу сочлари билан Россиянинг “Шахтёр” жамоасида ўйнаганида, совуқда бош кийимига ҳам эҳтиёж сезмаган бўлса керак. Балки бу сочларга мос бош кийими топилмагани сабабли туманли альбионга кетиб қолгандир-да.

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 15:02, 20.06.2016.
Ўқилди: 13098 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.