Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Иван Перишич отасининг товуқ фермасини сақлаб қолиш учун Францияга кетган

Баҳо:
+ | -

Кеча Европа чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Хорватия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди унда хорватлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ҳал қилувчи голга «Интер» футболчиси Иван Перишич муаллифлик қилди. Қуйида Иван ҳақидаги баъзи қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Перишични ёшлигида Кука деб деб чақиришган. Бу товуқ деган маънони билдиради. Чунки отасининг товуқ фермаси бор эди. Иван уч ёшидан отасининг фермасида ишлагани учун унга Кука деган лақаб оғир ботмас эди. Лекин у Аса деган лақабни олишни хоҳларди. 1998 йил Хорватия жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди. Иваннинг онаси байрамона дастурхон тузади. Отасига «оқидан», болаларга эса сут. Телевизорни ёқишди. Хорватия Франция болан ўйнамоқда. Иван экрандаги Алёша Асановичга ҳавас билан қаради. У ҳам Иван туғилган Далмациядан эди-да! Шу сабаб болакай доим Аса деб чақиришларини хоҳларди.

12 йил ўтиб Хорватия яна жаҳон чемпионатида ўйнади. Бу гал Иван ўйинни телевизордан томоша қилмади. Бунга вақти йўқ эди. Чунки майдонда Бразилияга қарши очилиш ўйинида майдонга тушиши керак эди. Иван ёшлигида «Арсенал» ёки «Тоттенҳэм»га ўтиши мумкин эди, лекин у «Сошо»га ўтишга мажбур бўлади. Чунки шундай қилсагина отасининг товуқ фермасини сақлаб қолишга ёрдам беришарди. Аввал отасининг товуқ фермасини ҳимоя қилиш учун Францияга кетган Перишич бугун ватани шаънини ҳимоя қилиш учун у ерга борган. Буни ажойиб тарзда уддаламоқда ҳам. Умид қиламиз, хорватларнинг юришлари бардавом бўлади. Чунки уларнинг сафида Перишич бор-ку!..

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 15:18, 22.06.2016.
Ўқилди: 6868 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.