Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Диего Армандо Марадона: Португалия Криштиану Роналдуга керагидан кўп боғланиб қолган

Баҳо:
+ | -

Аргентина футбол терма жамоасининг афсонавий футболчиларидан бири Диего Армандо Марадона Евро—2016 нимчорак финалидан жой олган Португалияга қарши ўйинда хорватларни фаворит деб ҳисоблайди.

«Чемпионат»нинг Times of India нашрига асосланиб хабар беришича, Марадона Хорватия терма жамоаси ўйинидаги интизомни юқори баҳолаган.

«Португалияликлар Роналдуга кўп боғланиб қолишган. Криштиану Венгрияга қарши ажойиб футбол кўрсатди. Бироқ у майдондаги ўрнини топа олмай қолса, бу Португалия ярим кучини йўқотишини билдиради», — деб айтиб ўтди Марадона

Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи хорватиялик футболчилар Роналдуга эркин ҳаракат қилиш имконини бермасликлари кераклиги ҳақида ҳам фикр билдирди: — «Португалия ҳимоя ва ярим ҳимоядаги тешикларни ҳам ёпиши керак. Бу жамоани муваффақиятсизлик сари бошламоқда. Мен Испанияга қарши ўйинда ҳақиқий кучини кўрсата олган Хорватияни учрашув фаворити деб ҳисоблайман».

«Хорватлар Чехияни ютиб туриб, 2 та гол ўтказишди. Кейин эса испанлардан гол қабу қилишди. Бу уларни синдириб қўйиши ҳам мумкин эди. Бироқ Хорватия Модрич ва Манжукичсиз ҳаракат қилиб ҳам ғалабага бўлган ишончни ўзида топа олди. Бу терма жамоанинг потенциалидан далолат бериб турибди. Хорватиядаги тактик интизом ва жамоа меҳнати плей-оффда катта рол ўйнайди», — деб Марадонанинг сўзларидан иқтибос келтирган Times of India.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:02, 24.06.2016.
Ўқилди: 6773 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.