Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария Америка кубогининг финалида майдонга тушиши мумкин. Футболчи кеча умумий гуруҳ билан машғулотларда қатнашган.
Ди Мария машғулотни барчадан олдин якунлаган, лекин Аргентина футбол федерациясининг таъкидлашича, бу мураббийларнинг қарори бўлган. Улар Анхелнинг жароҳати қайталанишини исташмаган. Мураббийлар штаби Ди Мариянинг финалда қатнашиши мумкин эканини таъкидлашган.
Футболчи Панамага қарши ўйинда оёғидан жароҳат олган ва плей-оффнинг барча ўйинларини ўтказиб юборган эди. Эслатиб ўтамиз, Америка кубогининг финал баҳси 27 июнь куни Тошкент вақти билан 05:00да бошланади ва унда Аргентина ҳамда Чили терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.