Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич Евро-2016 1/8 финалида Португалиядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз бугунги учрашувдаги кучли жамоа мусобақадан чиқиб кетди ва уйга қайтади, деган фикрга келдик.
Биз бутун мусобақа давомида зўр ўйнадик ва чиқиб кетишга лойиқ эмасдик. Биз устунлик қилдик, тўпга эгалик қилдик, вазиятлар яратдик, португаллияликларга эса шунчаки омад кулиб боқди. Улар омадли қарши ҳужумда гол уриб қолдилар", — дейди Модрич.