Италия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло мамлакат терма жамоасининг Евро-2016 1/8 финалида Испанияга қарши учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Учрашув 27 июнь куни бўлиб ўтади. Тўрт йил муқаддам Европа чемпионати финалида испанлар италияликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эдилар.
"Бу тўқнашув эрта содир бўлмоқда.Агар Испания ўз гуруҳида биринчи ўринни олганида улар билан финалда дуч келар эдик. Бу тўрт йил аввлги мағлубият учун реванш олишнинг идеал усул бўлар эди. Ўша натижа даҳшатли бўлган эди.
Умуман олганда, тўрт йил аввал плей-оффда навбати билан Англия, Германия ва Испания билан ўйнаганмиз, аммо финалга қадар етиб борган эдик. Балки, Испания билан эртароқ учрашиш Италиянинг фойдасига ишлар.
Испания ҳамон фаворит, чунки дунёдаги энг яхши футболни кўрсатади, аммо уларни ҳозир ютса бўлади. Евро-2012да эса бунинг иложи йўқ эди", — дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.