Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Неймар аёл ҳакамга нисбатан жинсий камситувчи баёноти учун дисквалификация қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.

Ҳодиса 3 апрель куни Бразилия А Серияси 9-турида «Remo» («Ремо»)га қарши ўйиндан (2:0) кейин содир бўлган.

Испаниянинг Sport.es нашри хабар беришича, юлдуз вингер дискриминацион хулқ-атвор ва ҳакамликни очиқ танқид қилганликда айбланмоқда.

Қайд этилишича, ўйиндан сўнг 34 ёшли футболчи сариқ карточкадан норози бўлиб, интервьюда ҳакам “кайфиятсиз уйғонган”ини айтган ва буни ноўрин равишда менструал цикл билан таққослаган. Шунингдек, у Сампайони футболчиларга ҳурматсизлик қилишда ва майдонда асосий қаҳрамон бўлишга интилишда айблаган.

Неймар 86-дақиқада спортга хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка олган ва шу сабаб дисквалификация қилинади. Бу туфайли у ҳар қандай ҳолатда ҳам «Фламенго»га қарши кейинги учрашувни ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда барча турнирларда ўтказган 6 та ўйинда Неймар 3 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:40, 06.04.2026.
Ўқилди: 2766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик