Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

"Қўқон-1912" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Олий лига 14-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Шўртан” ўйини ниҳоясига етди. Голларга бой учрашувда майдон эгалари 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Ўйин мезбонлар учун омадли бошланди. 2-дақиқада ҳисоб очилди. Носир Отақўзиев бурчакдан оширилган тўпни айёрлик билан дарвозага тўғирлаб қўйди – 1:0.

10-дақиқада ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Отабек Зокиров дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг зарбаси кучсиз чиқди. Натижада Тожибоев тўпни эгаллаб олди.

15-дақиқада Ориф Мамажонов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб ҳисобни оширди – 2:0.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб меҳмон бироз жонланишди. Хусусан, Игорь Таранда гол уриш учун қулай имконият юзага келганди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

Биринчи бўлим якунланиш арафасида ҳисоб йириклашди. Бурчакдан оширилган тўпни Баҳодир Акрамов дарвозага аниқ йўллади – 3:0.

Биринчи тайм шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган майдон эгалари 50-дақиқада ҳисобни яна йириклаштиришди. Маъруф Зокиржоновнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпни Носир Отақўзиев боши билан дарвозага аниқ йўллади – 4:0.

62-дақиқада Илья Ильин ҳисобни янада ошириши мумкин эди. Лекин унинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

72-дақиқада бурчакдан оширлган тўпни Асрор Алиқулов аниқ дарвозага йўллаб, ҳисобни қисқартирди – 4:1.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, Полвонов ўзини кўрсатди – 4:2.

Ўйин шу ҳисоб билан якунланди ва ниҳоят “Қўқон-1912” 83 кун давом этган мағлубиятлар сериясига барҳам берди. Биринчи давранинг сўнгги учрашуви “Олмалиқ”қа қарши бўлиб ўтади.

Олий лига

14-тур

“Қўқон-1912” – “Шўртан” 4:2
Голлар: Отақўзиев (1, 50), Мамажонов (15), Акрамов (42) - Алиқулов (72), Полвонов (75)
Қўқон-1912”: 16. Андрей Бакланов, 4. Миржалол Қурбонов, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 9. Носир Отақўзиев, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Азиз Тўхтабоев, 20. Достон Турсунов, 22. Ориф Мамажонов, 26. Ойбек Рустамов.
Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 8. Нодир Қўзибоев, 11. Наврўз Алимов, 19. Сардор Қаҳҳоров, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 24. Илья Илиьн, Абдуллох Олимов.
Шўртан”: 1. Элдор Тожибоев, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Жамол Отақулов, 5. Ботир Қораев, 6. Аббос Омонов, 8. Суннатулла Мамадалиев, 9. Игорь Таран, 11. Зафар Полвонов, 14. Умар Эшмуродов, 18. Элдор Бойматов. 19. Маъруф Муродов.
Захира: 12. Фаррух Турдалиев, 7. Олим Каримов, 10. Кенжа Тўраев, 15. Холмурод Холмуродов, 17. Ғулом Раҳмонов, 21. Сардор Расулов, 25. Асрор Алиқулов.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:49, 26.06.2016.
Ўқилди: 3581 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.