Тожикистон пойтахти Душанба шаҳрида маҳаллий “Истиқлол” ва Москванинг “Локомотив” клуби ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган бу ўйинда “Локомотив”нинг қўли баланд келди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов ўйинда 45 дақиқа тўп сурди.
“Истиқлол” (Душанба) - “Локомотив” (Москва) 1:2 (0:1)
Голлар: Мауто (53) - Миранчук (32), Шкулетич (89)
Локомотив (1-тайм): Абаев, Янбаев, Лапшов, Пейчинович, Денисов, Баринов, Серасхов, Тарасов, Касаев, Миранчук, Хенти.
Локомотив (2-тайм): Коченков, Логашов, Михалик, Коломейцев, Игнатьев, Шкулетич, Махатадзе, Лисов, Ндинга, Рахмонов, Галанин.