Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Баҳо:
+2 | -

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди. Бунга Канадада давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб бўлмоқда.

Ҳозирча ўйинни кўчириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган, бироқ ФИФА ва АҚШнинг тегишли хизматлари вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда. Ole.us нашрининг хабар беришича, АҚШ расмийлари футболчилар ва мухлислар соғлиғини мутлақ устувор вазифа деб ҳисоблайди. Шу сабабли, агар ҳаво сифати соғлиқ учун жиддий хавф туғдирса, тегишли чоралар кўрилади.

Маълумот учун: ФИФА регламентида бундай фавқулодда вазиятлар юзага келганда қўлланиладиган махсус ҳаракатлар алгоритми мавжуд. Бироқ ташкилот ўз тарихида ушбу қоидани амалиётда ҳали бирор марта қўлламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан Канададаги ўрмон ёнғинлари туфайли юзага келган тутун сабабли поляк ҳужумчиси Роберт Левандовскининг «Чикаго Файр» сафидаги дебют учрашуви қолдирилган ва ўйин бошқа муддатга кўчирилган эди.

ЖЧ-2026 финал учрашуви 19 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозирча АҚШ расмийлари вазият бўйича об-ҳаво прогнози умуман олганда ижобий эканини ва хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилмоқда.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026.
Ўқилди: 10859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик